Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Instagram'нинг маҳаллий клони ишга туширилди
Давлат пули эвазига яратилган Looky сервиси россияликлар учун расмийлар томонидан блокланган Instagram ўрнини эгаллаши керак.
Россияда 6 декабрь, сешанба куни Looky ижтимоий тармоғи ишга туширилди, унинг яратувчилари фикрига кўра, россияликлар учун Россияда блокланган Instagram ўрнини эгаллаши керак. Лойиҳага киритилган сармоялар 160 миллион рублни (тахминан 2,5 миллион евро) ташкил этди ва РБК маълумотларига кўра, маблағларнинг катта қисми Россия давлати томонидан ажратилган.
Looky яратувчилари, ўз веб-сайтидаги маълумотларга кўра, ўз маҳсулотларини «VPN'дан доимий фойдаланиш ва чекланган ижодкорликдан чарчаганлар»га таклиф қилади. Россиялик Instagram фойдаланувчилари VPN'дан фойдаланишга мажбур, чунки сервис Роскомнадзор томонидан блокланган. Looky Instagram'даги шахсий саҳифадаги барча контентни, жумладан, фойдаланувчи номини бир марта босиш орқали янги ижтимоий тармоққа ўтказиш мумкинлигини ваъда қилмоқда.
«Биз 2024 йилга бориб россиялик Instagram фойдаланувчиларининг камида 10 фоизини жалб қилишимиз мумкин», деди лойиҳа раҳбари Егор Яковлев тақдимотда. Шу билан бирга, Яковлев асл Instagram'да бўлмаган «янги хусусиятларни» эълон қилди. Ҳозирча, ягона фарқ ташқи ҳаволаларни тўғридан тўғри постларда нашр қилиш имкониятидир (Instagram'да уларга фақат профил сарлавҳасида ва ҳикояларда рухсат берилган).
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025