Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолига тегишли бўлган рўйхатдан ўтган ерларни хусусийлаштириш тўлови қисқарди
Аҳоли ўзига тегишли бўлган давлат рўйхатидан ўтган ерларни хусусийлаштириш тўлови қисқарди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Отамуродов маълум қилди.
Аҳоли ўзига тегишли бўлган давлат рўйхатидан ўтган ерларни хусусийлаштириш тўлови йиллик ер солиғи 20 баравари миқдорида эди.
Эндиликда бу қиймат Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида ер солиғи 10 баравари, бошқа ҳудудларда 5 баравари миқдорида белгиланди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини аукционга чиқариш босқичлари қисқартирилиб, ижара ҳуқуқи билан ер олишда 48 иш куни, мулк ҳуқуқида 74 иш кунигача сарфланган вақт эндиликда 16 ва 22 иш кунигача қисқартирилди.
Мавзуга оид
22:51 / 24.05.2025
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
16:52 / 07.05.2025
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?
17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
20:36 / 28.04.2025