Ўзбекистон | 13:24 / 10.12.2022
4586
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Исроилдан авокадо импорти ҳажмини оширди

Авокадо импорти 93,3 минг тоннага ошган.

Фото: AP

2022 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 184,3 минг тонна авокадо импорт қилинган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, авокадо импорти ҳажми ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 93,3 минг тоннага ошган.

2022 йил 10 ойида Ўзбекистон энг кўп авокадо импорт қилган давлатлар орасида Исроил биринчи ўринни эгаллади – 59 тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: 

  • Туркия – 37,3 тонна;
  • Қозоғистон – 34,6 тонна;
  • Хитой – 27,7 тонна;
  • Россия – 13,6 тонна.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид