Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишга қабул бўйича танловлар суҳбат босқичида инсон омили минималлашади
Ўзбекистонда ишга қабул қилиш бўйича танловларнинг суҳбат босқичида инсон омили минималлашади. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар беряпти.
Қайд этилишича, агентлик vacancy.argos.uz портали орқали давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант лавозимлар учун ўтказилаётган танловлар суҳбат босқичи такомиллаштирилмоқда.
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали орқали ўтказиладиган очиқ танловлар 3 босқичда ташкил этилади: номзодлар аризаларини тегишли малака талаблари бўйича ўрганиш, тест синови ҳамда суҳбат.
Икки йил мобайнида агентлик давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда малака талабларини ягона шакл асосида белгилаш ҳамда тест синови босқичини шаффоф тарзда ташкил этишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалиётга татбиқ этди.
Эндиликда суҳбат босқичида инсон омили минималлаштирилади. Бу борада агентлик иккита янгиликни барча давлат органларида жорий этмоқда:
— суҳбат жараёнида номзодларга берилаётган саволлар вазни тенг бўлишини таъминлаш мақсадида барча саволлар ягона платформада тасодифий танлаш (рандом) дастури орқали берилади;
— танлов комиссияси аъзолари томонидан суҳбат жараёнида номзодларни платформа ўзида баҳолаш ва қўйилган баллни изоҳлаш йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
16:43 / 29.04.2025
«Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ўтказилади
10:49 / 14.04.2025