Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ЖСТга киришини тезлаштириш учун барча аъзо давлатлар билан музокара ўтказилади
Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлиш жараёни доирасида келгусида биргаликда амалга ошириладиган саъй-ҳаракатлар, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳи 6-йиғилишига тайёргарлик кўриш чоралари муҳокама қилинди.
Мамлакат ташкилотга киришини жадаллаштириш мақсадида ЖСТга аъзо барча давлатлар бозорларига товар ва хизматлар кириб бориши юзасидан икки томонлама музокараларни фаоллаштириш ва якунлари бўйича тегишли баённомаларни имзолаш зарурлиги қайд этилди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, қўшма саъй-ҳаракатлар натижаларини доимий таҳлил қилиб бориш, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши жараёнини янада жадаллаштириш бўйича фикр алмашиш мақсадида ушбу форматдаги учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб боришга қарор қилинди.
Мавзуга оид
11:43 / 26.05.2025
Фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган савдо марказлари ишга туширилади
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
15:16 / 10.05.2025
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади
08:12 / 29.04.2025