Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршидаги “Бу қутлуғ заминда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” саховат тадбири болаларга бир олам қувонч улашди
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Анвар Қобилов ва Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсуповлар иштирок этишиб, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган эҳтиёжманд оилаларда яшаётган, айниқса ногирон ҳамда сурункали касалликлари бўлган болалар шахсан давлат раҳбарининг доимий эътиборида эканлиги таъкидланди.
- Сиздек Қашқадарёнинг ҳар бир фарзандларига таълим-тарбия бериш, касбга йўналтириш ва бандлик масалаларини ҳал этиш биз масъулларнинг устувор вазифамиздир, - деди вилоят ҳокими ўринбосари. - 2022 йил 17 январдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори азиз фарзандларимизнинг соғликларини тиклаш ва сақлаш йўлида хизмат қилмоқда. Ишонаманки келгусида сизлар ҳам бунга лаббай деб жавоб берган ҳолда юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган ватанпарвар инсон бўласизлар.


Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги ва Миллий гвардия раҳбарияти иштирокида 160 нафар ўғил-қизларнинг орзу-истакларини амалга ошириш ва уларнинг даромад манбаига эга бўлишлари учун "Меҳр дафтари" жамғармаси ҳисобидан компьютер (ноутбук), тикув машиналари, телевизор ва электропечлар ҳамда бошқа асбоб-ускуналар тақдим этилди.

- Ҳаётнинг турли синовларини бошимдан ўтказган бўлсам-да, бугунги кунда президентимнинг алоҳида ғамхўрлигини амалда ҳис этиб яшаш бизларга янада ишонч бағишлайди – дейди беш ёшида ота-онаси вафотидан сўнг ёлғиз қолган ўн етти ёшли Ашурова Фарангиз. – Мен ўн йил давомида Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия олдим ва шундан сўнг президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган оилавий болалар уйи, яъни касбилик Улуғбек Аралов хонадонида яшаб келяпман. Бундан ташқари, давлатимиз томонидан Касби туманининг Тинчлик маҳалласидан икки хонали уй беришди. Бугун ҳам мен учун қувончли кун бўлиб, биз сингари болаларга тури буюм ва жиҳозлар, компьютерлар берилди.

Ҳозирга қадар вилоятда болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) шуъбалари томонидан васийликка, ҳомийликка ва патронатга олинган етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммолари ўрганилиб, уларнинг 1265 нафари “Меҳр дафтари” платформасига киритилди. 400 нафардан ортиғининг қизиқишлари ва муаммолари ўрганилиб, йўл хариталари ишлаб чиқилда ва туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари қабул қилинган ҳолда ҳар бир бола учун Низом талаблари асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баробаригача маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, бугунги кунда “Меҳр жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 5 нафар сурункали касалликлари бўлган болаларнинг соғлиғини тиклаш мақсадида 30 миллион сўм миқдоридаги маблағлар улар доимий даволаниб келаётган сиҳатгоҳларга ўтказиб берилди.

Жумладан, нишонлик Марғиёна Махмутовага жароҳатдан кейинги чандиқли тортувчи контрактурасини бартараф этиш, қамашилик Сардор Қобиловга кўзини даволатиш, Паризода Эшмуратова ва Севинч Саъдуллаеваларга эшитиш аппаратларини сотиб олиш ҳамда даволаниш, Қарши туманидан бўлган Зуҳра Ҳакимованинг кўз операциясини ўтказиш учун маблағлар йўналтирилди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025