Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршидаги манзил-колония табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлатга қарийб 1,3 млрд сўм зарар етказгани аниқланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ ЖИЭДга қарашли Қарши шаҳридаги 35-манзил-колонияда жойлашган оҳак ишлаб чиқариш корхонаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,3 млрд сўм зарар етказган. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИВ масъул ходимлари билан ҳамкорликда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 4-минтақавий ҳудуд, 35-манзил-колониясида текширув ўтказилган.
Текширув давомида манзил-колониянинг ишлаб чиқариш ҳудудида ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланган иккита оҳак пишириш хумдони ишлаётгани аниқланган.
Манзил-колониянинг мансабдор шахслари ўз вазифасига совуққонлик билан қараб, газдан ноқонуний фойдалангани оқибатида давлат ва жамиятга 1 млрд 296 млн сўм зарар етказилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, манзил-колонияда ноқонуний ишлатилган газ ҳажми 1 млн 296 минг 405 метр кубни ташкил этган. Бу 1 800 та хонадонни 1 ой мобайнида табиий газ билан таъминлаши мумкин бўлган миқдор ҳисобланади.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Жиззахда газ тармоғига яширинча уланиб, давлатга 1,7 млрд сўм миқдорида зарар келтирган оҳак цехи аниқланганди.
Мавзуга оид
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
11:51 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
20:39 / 26.03.2025
Президент табиий газ ва электрни иқтисод қилиш бўйича қўшимча топшириқлар берди
19:06 / 03.03.2025