Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 йилда лифтлар билан боғлиқ 4 та бахтсиз ҳодиса кузатилган, 5 киши ҳалок бўлган
Сўнгги 2 йилда лифтлар билан боғлиқ 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва оқибатда 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолова маълум қилди.
Маълум бўлишича, республикадаги кўп қаватли уйларда жами 6200 дан ортиқ лифт қурилмалари мавжуд. Шулардан 5000 дан зиёди Тошкент шаҳрида ўрнатилган. Лифтларнинг 290 дан ортиғи ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган, капитал таъмирталаб.
Ўзбекистонда 2015 йилдан бошлаб 780 га яқин кўп квартирали турар жой уйлари қурилган бўлиб уларда жами 2000 дан зиёд лифт қурилмалари ўрнатилган ва бу кўрсаткич тобора ошиб бормоқда.
Лифтлардан фойдаланишда хавфсизлик талабларини бажармаганлик оқибатида 2021-2022 йиллар давомида жами 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва 5 нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмган.
Мавзуга оид
11:38 / 26.05.2025
Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади
09:55 / 20.05.2025
Эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади
07:46 / 23.04.2025
Электротехника соҳасида ишлаб чиқариш ҳажмини 43 триллион сўмга етказиш режалаштирилди
18:07 / 09.04.2025