Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Каспий ва Қора денгизлари орқали Европага юк етказиб беришни бошлади
16 декабрь куни «ОГМК» АЖ юкларидан иборат биринчи контейнер блокли поезд Болгариянинг Бургас бандаргоҳига жўнаб кетди.
Ушбу юк поезди мис концентрати ортилган 46 вагон ва 91 дона 20 футлик контейнердан иборат. Мис концентрати бўлган биринчи поезд умумий масофаси 4000 кмдан ортиқ бўлган йўналишни қамраб олади.
Контейнер поезди «Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбойжон – Грузия – Болгария/Европа» йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.
Ушбу поезд ҳаракатланиши хорижий ҳамкорлар - Туркманистоннинг «ТЛЦТ», Озарбойжоннинг «ADY Container LLC» ва Грузиянинг «GR Logistics and Terminals» компаниялари билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилди.
Мавзуга оид
10:31 / 30.04.2025
Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон йўналишида юк ташувчилар огоҳлантирилди
22:17 / 10.04.2025
Қора денгиз соҳилларидан 100 дан ортиқ ўлик делфин топилди
11:40 / 05.04.2025
Россияда Қора денгизда мазут тўкилишидан етказилган зарар баҳоланди
10:30 / 20.01.2025