Ўзбекистон | 14:40 / 19.12.2022
3167
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 5 та марказий кўчада транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Жорий йил 19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги қатор кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, шу сабабли 5 та марказий кўчада ҳаракат вақтинчалик чекланади.

Ушбу кўчалар:

  • Амир Темур кўчаси;
  • Шаҳрисабз кўчаси;
  • Беруний кўчаси;
  • Истиқлол кўчаси;
  • Ш.Руставели кўчаси.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид