Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда келаси йили мингга яқин корхоналар савдога чиқарилади
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси бўлиб ўтяпти.
«Металлургия соҳасида амалга оширилаётган катта дастурларимиз, беш йилдан кейин мисни 3 баробарга (500 минг тонна), олтинни эса, йилига 150 тоннагача ошириш имконини беради. Кимё, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ҳам катта-катта лойиҳалар ишга туширилади.
Шу билан бирга, фаол инвестициялар жалб қилишда хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шерикчилик имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш зарур. Келаси йили “катта хусусийлаштириш”ни бошлаймиз, мингга яқин корхоналар савдога чиқарилади», — деди президент.
Шунингдек, 2023 йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банклар акциялари аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади.
«Бугун кўнглимдаги битта ниятимни сизларга очиқ айтмоқчиман. Менинг катта ниятим – юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин.
Шунинг учун, топшириқ бердим. Кейинги йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банкларимизни акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади. Бу чинакам халқ “Ай-Пи-О”си бўлишига ишонаман.
Шу борада илгари ҳам айтган гапимни такрорлашни ўринли, деб биламан: халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
22:51 / 24.05.2025
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
16:52 / 07.05.2025
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?
17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
20:36 / 28.04.2025