Ўзбекистон | 16:04 / 20.12.2022
3711
1 дақиқада ўқилади

Туман Андижон аэропорти фаолиятини вақтинча чеклади

Фото: Uzbekistan Airways

Ҳаддан ташқари қуюқ туман туфайли кўриниш чегарасининг пасайиши (50 метр) Андижон халқаро аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди.

Uzbekistan Airports хабарига кўра, Андижондаги ноқулай шароитлар туфайли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY049 (Андижон — Самарқанд), HY050 (Самарқанд — Андижон), HY092 (Андижон — Тошкент) йўловчи рейслари бекор қилинди.

Йўловчиларига аэропорт раҳбарияти томонидан чипта пулини қайтариш жараёни ҳақида маълумот берилгани айтилади.

Андижон аэропорти маълумотларига кўра, ўта қуюқ туман эртагача давом этиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид