Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича ташаббусини олқишлади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош котибининг сиёсий ва тинчлик ўрнатиш масалалари бўйича ўринбосари Розмари ДиКарло билан учрашув ўтказди.
Учрашувда БМТ бош котиби ўринбосарига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 13 октябрь куни Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича VI саммитда илгари сурилган БМТ шафелигида Афғонистон бўйича халқаро музокаралар гуруҳини ташкил этиш бўйича ташаббус мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Розмари ДиКарло Ўзбекистон президентининг Афғонистон масалалари бўйича кенг келишувга эришиш ва глобал миқёсда амалий чоралар кўришга қаратилган ташаббусини олқишлади. У Ўзбекистоннинг Афғонистон масаласини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида мазкур муҳим ташаббусни фаол илгари суриш, юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини шакллантириш концептуал ва ҳуқуқий асосларини имкон қадар тезроқ шакллантириш бўйича биргаликда ишлашга тайёрлиги тасдиқланди.
Розмари ДиКарло Ўзбекистон ташаббусининг амалга оширилиши Афғонистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инклюзив ҳукуматни шакллантириш ва бошқа соҳаларда халқаро ҳамжамиятнинг талаблари рўёбга чиқишига ёрдам беришига умид билдирди.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025