Жаҳон | 16:30 / 23.12.2022
18136
6 дақиқада ўқилади

Херсонда россияликлар талаб кетган музейлар, инглизча ўрганаётган аскарлар. Уруш суратлари

 Украинада урушнинг 302-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • «Роскосмос»нинг собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин Донецкдаги ресторан ўққа тутилиши оқибатида яраланди. Baza маълумотига кўра, бу собиқ мулозим ўз туғилган кунини нишонлаётган «Шиш-Беш» ресторанида рўй берган;
  • Украина қуролли кучлари бош штаби Россия армиясининг уруш бошидан буён берган йўқотишлари (ҳалок бўлганлар) тахминий сони 100 минг кишига етганини маълум қилди;
  • Associated Press журналистлари истило остидаги Мариуполда март ойидан буён 10 мингдан ортиқ янги қабрлар пайдо бўлганини аниқлади. Журналистлар сунъий йўлдош тасвирлари ва видеоматериалларни тадқиқ қилган ҳолда шундай хулосага келишган, уларнинг ҳисоб-китоблари археолог-криминалистлар томонидан ҳам тасдиқланган;
  • Америка ҳукумати «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси КХДРдан қуроллар партиясини қабул қилиб олганини хабар қилди.

Куннинг асосий воқеаси. Донецкдаги меҳмонхонага зарба, унинг натижасида Дмитрий Рогозин жароҳат олган

21 декабр куни «Роскосмос» давлат корпорациясининг собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин Донецкдаги меҳмонхона ўққа тутилиши оқибатида яраланди. Собиқ амалдорнинг ўзи «осколка умуртқа поғонасидан бир сантиметр наридан ўтгани» ҳақида айтди. Аммо Baza у бошининг юмшоқ тўқималари, думба қисми ва чап сон қисмидан жароҳат олгани ҳақида ёзди. Кейинроқ шифокорлар унинг танасидан осколка парчаларини олиб ташлашни уддалай олишмаётгани ҳақида хабарлар чиқди. Рогозиннинг ўзи меҳмонхона ўққа тутилишини тасодиф деб ҳисобламаслиги ва кимдир унинг қаерда экани ҳақидаги маълумотни украинларга жўнатгани ҳақида гапирди. У туғилган кунига «ДХР» «бош вазири» Виталий Хоценкони чақирган, унинг ташрифидан 10 дақиқа ўтиб снарядлар учиб келган. Рогозин «ДХР» ҳудудида «Шоҳ бўрилари» («Царские волки») ҳарбий маслаҳатчилари гуруҳини бошқаради, бу гуруҳ ушбу ҳудуддаги ҳарбий бўлинмаларга ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

Донецкдаги Дмитрий Рогозин яраланган «Шиш-Беш» ресторани зали. Маҳаллий расмийларга кўра, ресторан ўққа тутилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган «Шиш-Беш» ресторанидан шампан винолари солинган қутини олиб чиқаётган кии. Донецкдаги телеграм-каналларга кўра, бино 155 мм калибрли снарядлар билан ўққа тутилган — бу НАТО стандартидаги қурол ҳисобланади.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Херсонда оккупация чоғида таланган музей 

Херсон ўлкашунослик музейининг россияликлар томонидан таланган залларидан бири. Директор Центрального музея Тавриды Симферополдаги Таврида марказий музейи директори Андрей Мальгин RTVi билан суҳбатда Херсондаги музейдан олиб чиқилган экспонатлар Қримда сақланаётганини тасдиқлаган. Айнан қандай экспонатлар эканига аниқлик киритилмаган. Украина ҳукумати маълумотига кўра, россиялик ҳарбийлар ва уларнинг буйруғи билан ҳаракатланган оддий одамлар ноябр ойидаги чекинишдан олдин Херсондаги икки музей, собор ва миллий архивдан минглаб қимматли артефактлар ҳамда санъат асарларини ўғирлашган.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Херсон ўлкашунослик музейи директори Ольга Гончарова муассаса залларидан бирида шип-шийдам қилиб кетилган витринани кўрсатмоқда.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Кема шаклида ясалган ва аввал қадимий амфоралар жойлашган, энди эса бўш қолган витрина.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Херсон ўлкашунослик музейидаги бўш витриналар. Украина маданият вазирлиги баҳоларига кўра, россияликлар минглаб экспонатларни олиб кетган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар миқдори юзлаб миллион евроларда ўлчанади.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Донбассдаги украин аскарлари позицияси 

Бахмут яқинидаги позицияда ити билан турган украин ҳарбийси — бу айни вақтда Россия армияси юришининг асосий нишони бўлиб, шаҳар учун шиддатли жанглар кечмоқда.
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги фронт чизиғи яқинида жойлашган бошпанада турган украиналик ҳарбий хизматчи
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Фронт чизиғи яқинидаги бошпанада териб қўйилган украин ҳарбий хизматчиларининг автоматлари
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар миномёт орқали россияликларнинг Бахмут атрофидаги позицияларини ўққа тутишмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчилар Донецк областидаги фронт чизиғида танкка қарши гранатомётдан ўт очишга тайёрланмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив областининг Изюм шаҳри яқинидаги дала майдонида яксон этилган рус танки
Pierre Crom / Getty Images

Украин аскарлари учун инглиз тили дарси 

Украиналик ҳарбийлар Киевда инглиз тили дарсида. Украина қуролли кучлари жангчилари АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг ҳарбий ёрдамидан тўлиқ фойдалана олиш учун махсус атамаларни ҳам ўрганишмоқда.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид