Ўзбекистон | 15:18 / 24.12.2022
18599
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳарбий прокурорига икки ўринбосар тайинланди

24 декабрь куни бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевнинг буйруғига асосан адлия полковниги Холбоев Отабек Акбарович Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, Отабек Холбоев тайинловга қадар Тошкент ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия подполковниги Исроилов Қаҳрамон Анварович Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Бош прокуратура

Қаҳрамон Исроилов тайинловга қадар Навоий ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.

Тошкент шаҳар прокурори Қосимов Улуғбек Бердиқобиловичга президент фармони асосида 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони берилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 декабр куни ҳарбий прокурор Ботир Қудратхўжаев президент Шавкат Мирзиёевга соҳада қилинган ишлар ҳақида ҳисобот берган эди. Қудратхўжаев бу лавозимга ноябр ойи бошида тайинланган.

Мавзуга оид