Поезд уриб кетиши туфайли 17 ёшли ўсмир вафот этди
Тошкент — Салар темирйўл бекатлари оралиғида поезд уриб кетиши оқибатида 2005 йилда туғилган вояга етмаган шахс вафот этди. Маълумотларга кўра, у бекатдан қулоқчин тақиб, қўл телефонида мусиқа тинглаб ўтиб кетаётган бўлган.
ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 20 декабр куни соат 17:37 да Тошкент — Салар темирйўл бекатлари оралиғининг 3365-км 5−6-тўсиқлари орасида машинист бошқарувида бўлган йўловчи поезди 2005 йилда туғилган, 17 ёшли вояга етмаган шахсни уриб кетган.
Ҳодиса жойи ўрганилганда ҳудуд темирйўлнинг фуқаролар кесиб ўтиши тақиқланган жой экани аниқланган. Қайд этилишича, бола темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан қулоғига қулоқчин тақиб, қўл телефонида мусиқа тинглаб ўтиб кетаётган бўлган.
Ҳодиса оқибатида ўсмир жиддий тан жароҳати олган ва воқеа жойида вафот этган.
Мавзуга оид
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
20:50 / 17.09.2024
Россиялик блогер Ўзбекистон поездидаги саёҳатни «ҳақиқий синов» деб таърифлади
23:57 / 13.09.2024
Эстония Rail Baltic лойиҳасини молиялаштиришга 200 млн евро йўналтиради
20:48 / 13.09.2024