Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда инсон миясини «еб юборувчи» амёба билан касалланиш ҳолати аниқланди
Ўта хавфли касаллик Таиландга саёҳат қилган фуқарода аниқланган.
Жанубий Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (KDCA) мамлакатда биринчи марта инсон мияси ва асаб тизимига таъсир қилувчи Неглерия Фоулер амёбаси келтириб чиқарадиган амёба менингоэнцефалити (Неглериаз) ҳолати қайд этилганини маълум қилди.
KDCA маълумотларига кўра, хорижда касалланиб, кейинчалик вафот этган одамда Фоулер амёбаси борлиги тасдиқланган. Бу Жанубий Кореядаги биринчи ҳолатдир.
Бемор охирги 4 ой давомида Таиландда бўлган. Қайтиб келгач, менингит белгилари билан шифокорларга мурожаат қилган ва зудлик билан шифохонага ётқизилган.
Амёба менингоэнцефалити ёки неглериаз - кам учрайдиган, аммо ўта хавфли касаллик. Бу паразит инсон мияси ва асаб тизимини зарарлайди.
Паразит бурун орқали ҳидлаш нервига, кейин эса мияга кириб олади. Сўнгра мия ҳужайраларини еб, кўпая бошлайди, бу муқаррар равишда одамнинг ўлимига олиб келади.
Уни юқтирган одам биринчи навбатда иситма, бош оғриғи ва бош айланишидан шикоят қилади, таъм ва ҳидни ҳис қилишни йўқотади. Вақт ўтиши билан одамда эпилепсияни эслатувчи галлюцинациялар ва тутқаноқ бошланади. Эшитиш ва кўриш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Инфекциядан кейин ўлимга қадар максимал вақт 24 кун.
Фоулер амёбасини кўлда ёки дарёда сузиш ва дам олиш пайтида, шунингдек, амёба билан ифлосланган сувни ичиш пайтида юқтириб олиш мумкин. Шунинг учун шифокорлар илгари инфекция ҳолатлари қайд этилган ҳудудларга саёҳат қилишда эҳтиёт бўлишни тавсия қиладилар. Сув ҳавзалари яқинида сузиш ва бўш вақт ўтказишдан бош тортиш, фақат тоза сувдан фойдаланиш тавсия этилади.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025