Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
14 та туманда "Маҳалла бюджети" тизими жорий этилади
“Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2023 йил 1 январдан жадвалда кўрсатилган ва солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган туманларда “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади.
Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.
2023 йил 1 мартгача мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган, тўланган маблағлар ва солиқ қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлардан маҳаллалар реал вақт режимида фойдаланиши имконияти яратилади.
“Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди
15:03 / 03.05.2025
Трамп АҚШ ҳарбий бюджетини 1 трлн долларгача оширмоқчи
19:20 / 25.04.2025