Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда туннелдаги ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди
Фалокат автобус билан юк машинасининг тўқнашуви оқибатида келиб чиққани тахмин қилинмоқда.
Сеулдан 20 километр жанубда жойлашган Квачхон шаҳридаги автомагистрал туннелида содир бўлган ёнғин оқибатида жами олти киши ҳалок бўлди.
Ёнғин маҳаллий вақт билан 13:49 атрофида бошланган ва автобус билан юк машинасининг тўқнашуви оқибатида келиб чиққани тахмин қилинмоқда.
Ёнғин оқибатида тарқалган тутундан 20 дан ортиқ киши заҳарланган ва ҳозирда даволанмоқда.
Воқеа жойида 50 га яқин ўт ўчириш машинаси ва техникаси, шунингдек, 140 га яқин ўт ўчирувчи жўнатилган. Маҳаллий вақт билан 14:40 атрофида ёнғин бартараф этилган.
Полиция ва ўт ўчириш бўлими авария ҳолати юзасидан суриштирув бошлаган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025