Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:50 / 29.12.2022
3482
2 дақиқада ўқилади
Маҳаллий вакиллик органи раҳбари давлат органида ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаши тақиқланади
“Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Маҳаллий вакиллик органлари раҳбари ва мансабдор шахслари давлат органларида ҳамда бошқа ташкилотларда ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмаслиги қайд этилмоқда.
Халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда ишловчи депутатлар корпусидан иборат қўмиталар ташкил этилиши таклиф этилмоқда, бунда:
- халқ депутатлари Кенгашларининг қўмиталари сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда қараб чиқиш ва тайёрлаш, Кенгаш қарорларини ва Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларини рўёбга чиқариш учун кўмаклашиш мақсадида Кенгаш ваколати муддатига доимий асосда ишловчи 1 нафардан депутатлар раҳбарлик қиладиган тарзда тузилиши;
- халқ депутатлари Кенгаши раиси ва унинг ўринбосари Кенгашнинг қўмиталари таркибига сайланиши мумкин эмаслиги;
- ҳар бир халқ депутатлари Кенгашларида камида 5 тадан қўмиталар ташкил этилиши;
- қўмиталарга сайланган депутатларнинг сони Кенгаш умумий депутатлари сонининг 1/5 қисмидан ошмаслиги;
- қўмиталарнинг аъзолари Кенгаш раисининг тақдимига биноан депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланиши таклиф этилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
12:11 / 01.03.2025
Ноқонуний ишдан бўшатилганларга тўланмаган 40 млрд сўмлик иш ҳақлари ундирилди
07:50 / 26.10.2024
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди
08:00 / 07.09.2024
Айрим ўқитувчиларга кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади
10:50 / 26.07.2024