Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан 90 минг гектар ер қайта ўзлаштирилади
Президентнинг «Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2023 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилган.
Шунингдек, лойиҳада қуйидаги муҳим тадбирларни амалга ошириш белгиланмоқда:
2023 йилда «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, қабул қилинади. Бунда:
- озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом озиқланишни таъминлаш, ер ва сув ресурслари, экологик ва молиявий бошқарув тизимларини такомиллаштириш;
- самарали бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги, шу жумладан стратегик маҳсулотлар захирасини яратиш;
- юзага келиши мумкин бўлган хавф – хатарларни бошқаришда олдиндан огоҳлантириш ва мониторинг платформасини яратиш;
- ижтимоий ҳимоянинг миллий тизимларини такомиллаштириш ва барқарорлигини таъминлаш;
- озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги даражасини яхшилаш учун соғлом озиқланиш тамойилларини ҳамда хавфсизликни таъминлаш амалиётлар ва кўрсаткич меъёрларини тарғиб қилишни кўзда тутилади;
- «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун қабул қилинади ва «Кластерлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
- Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан 90 минг гектар ер майдонлари қайта ўзлаштирилади, 200 минг гектар майдонлар лазерли текисланади ҳамда 300 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилиши ҳисобига 2 млрд метр куб сув иқтисод қилинади;
- Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини яшил иқтисодиётга ўтишини жадаллаштириш мақсадида, қайта тикланувчи энергия (қуёш панеллари, шамол турбиналари ва бошқа тегишли технологиялари) манбаларини жорий қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми ишлаб чиқилади;
- Аграр соҳада трансформация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида вазирлик ҳузурида «Трансформация офиси» ташкил этилиб, вазирлик фаолиятини функционал баҳолаш ҳамда ташкилий тузилмасини такомиллаштириш амалга оширилади;
- Республика ҳудудларида Агротуризмни ривожлантириш мақсадида 8 та Агротуризм объектлари ишга туширилади;
- Аграр соҳага ажратилаётган субсидияларнинг натижадорлиги ва самарадорлигини баҳолаш механизми йўлга қўйилади.
«Агросубсидия» электрон тизими такомиллаштирилади ҳамда аграр соҳада субсидия ажратувчи вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан босқичма-босқич интеграция қилинади.
Республиканинг 33 та туманида агрохизматлар марказлари фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.
Геоахборот тизимида 6 та турдаги асосий қишлоқ хўжалиги (пахта, ғалла, шоли, картошка, маккажўхори ҳамда мойли) экинларининг экилиши, вегетация даврини таҳлил қилиш республика миқёсида жорий этилади.
«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашган платформани ишлаб чиқиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар, таъминотчилар ҳамда қайта ишлаш ташкилотлари ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ошириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини амалга оширишда инсон омилини қисқартириш белгиланмоқда.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
12:05 / 16.05.2025