Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Док-1 Макс” тўғрисидаги хат жуда кеч берилган" – ССВ нега хабар берган бош шифокор ишдан бўшатилганини изоҳлади
"Док-1 Макс” препаратини қабул қилиш ортидан Ўзбекистон бўйлаб 20 нафар бола вафот этди. Қурбонлар сони айниқса Самарқанд вилоятида кўп бўлди. Вазиятни ўрганиш учун тузилган республика комиссияси вилоятдаги 7 нафар мутасаддини ишдан бўшатгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айниқса қурбонлар ҳақида биринчи бўлиб расмий маълумот берган Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли шифохонаси бош шифокори Маматқул Азизовнинг ўз лавозимидан четлатилиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Севара Убайдуллаева махсус брифинг чоғида бу борада маълумот ва саволларга жавоб берди:
“Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолат бўйича 7 нафар тиббиёт мутасаддилари ўз лавозимидан олингани рост. ССВ томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилди ва Самарқандда чуқур таҳлилий ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида бу ходимлар томонидан қатор камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди ва шу сабаб ходимлар ишдан бўшатилди. Ишчи гуруҳ хулосаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.
Таъкидлаш жоиз, ҳудудий соғлиқни бошқармасига бу ҳолат (болалар ўлими) тўғрисидаги маълумот жуда кеч киритилган. Шу сабаб қонунчиликда кўрсатилган тегишли чоралар кўрилди. Ҳозир ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда қўшимча маълумот бериб борамиз”, – деди Севара Убайдуллаева.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг “Marion Biotech” компанияси Ўзбекистонда болалар ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” сиропини ишлаб чиқаришни тўхтатган. Ҳиндистон ҳукумати бу борада суриштирув бошлаган ва тез орада ҳисобот берилади.
Мавзуга оид
18:32 / 20.05.2025
Халқ табобати билан шуғулланиш учун лицензия кимларга ва қай тартибда берилади?
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
17:00 / 25.04.2025
Хусусий клиникаларни текшириш бўйича ССВнинг ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
02:22 / 19.04.2025