Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон 8 та соҳада инвестициявий ва савдо ҳамкорлигини йўлга қўяди
Остона шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин Қозоғистон Президентининг Тошкентга ташрифи давомида имзоланган инвестиция битимлари ва савдо шартномаларини амалга оширишга қаратилган «Йўл харитаси» юзасидан келишиб олди.
Ҳужжат энергетика, транспорт, электротехника ва кимё саноати, инфратузилмавий қурилиш, машинасозлик, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида инвестициявий ва савдо ҳамкорлиги бўйича 37 та тадбирни ўз ичига олади.
«Йўл харитаси» қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қадамларни назарда тутади:
- Навоий ва Тошкент вилоятларида фосфорли ва комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқариш («Казфосфат» МЧЖ ва «Ўзкимёсаноат» АК ҳамкорлигида);
- Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида қурилаётган умумий қуввати 2 ГВт гача бўлган учта янги кўмир билан ишлайдиган иссиқлик электр станцияларининг ёқилғи эҳтиёжларини узоқ муддатли (камида 10 йил) Шубаркўл конидаги кўмир билан таъминлаш;
- «BI Group» компанияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида уй-жой, ижтимоий ва тижорат инфратузилмасини қуриш;
- «Аллюр компаниялар гуруҳи» АЖ иштирокида Қозоғистонда Чевролет Оних автомобилларини ишлаб чиқариш;
- Қарағанда вилоятида «Артел» маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
- Чимкент шаҳрида керамик плиткалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
- эрта картошка, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда мева-сабзавотларни етказиб бериш.
Мавзуга оид
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025