Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВнинг янги вазири янги йил кечасида касб вазифасини бажараётган тиббиёт ходимлари фаолияти билан танишди
31 декабр куни ярим тунда соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги раҳбари Амрилло Иноятов бемор ва шифокорлар ҳолидан хабар олиш мақсадида Тошкент шаҳридаги даволаш муассасаларида бўлди.
«Шифохоналардаги муаммоларни кабинетда ўтириб ҳал қилиб бўлмайди. Шунинг учун тизим масъулларини жойларга жўнатяпмиз. Ҳар биримиз ҳақиқий вазиятни ўз кўзимиз билан кўриб, ўрганиб, таҳлил қилиб, қисқа муддатда пухта ечим топиш ҳаракатидамиз», — дейди вазир.
Маълумот учун, байрам ва дам олиш кунлари вазирлик тизимидаги 1049 та оилавий поликлиника, 1080 та оилавий шифокор пункти, туман, вилоят ва республика шифохоналари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 20.05.2025
Халқ табобати билан шуғулланиш учун лицензия кимларга ва қай тартибда берилади?
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
17:00 / 25.04.2025
Хусусий клиникаларни текшириш бўйича ССВнинг ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
02:22 / 19.04.2025