Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 100 млн доллар олади
Германиянинг мева-сабзавотлар халқаро савдосига ихтисослашган Fruchtportal.de электрон журналида Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
“ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ўзбекистонга асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун 100 миллион доллар маблағ ажратади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, мазкур ташкилотларнинг ҳар бирининг ҳиссаси 50 миллион долларни ташкил этади”, деб ёзади немис электрон нашри.
Fruchtportal маълумотларига кўра, “Ўзбекистон дон, сабзавот ва шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг соф импортчиси ҳисобланади. Мамлакатга етказиб бериладиган ушбу озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли 40 фоизи Қора денгиз минтақасидан келтирилади. Бундан ташқари, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи глобал вазият, озиқ-овқат ва хомашё нархларининг кўтарилиши шароитида жуда муҳимдир”.
Экспертларнинг фикрича, мева-сабзавот сегментида картошка Ўзбекистоннинг энг йирик импорт позицияси бўлиб, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Таъкидланганидек, тақдим этилаётган молиявий ёрдам Ўзбекистон озиқ-овқат бозорини зарур товарлар билан арзон нархларда барқарор таъминлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
10:12 / 19.04.2025
Марказий Осиё хавфсизлик кенгашлари раҳбарлари терроризмга қарши курашни муҳокама қилди
13:31 / 10.04.2025
Малайзия Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда
21:15 / 09.04.2025
АҚШ қашшоқ мамлакатлар учун илгари ёпилган бир нечта озиқ-овқат дастурларини тиклайди
10:05 / 29.03.2025