Ўзбекистон | 10:09 / 03.01.2023
8414
1 дақиқада ўқилади

Айрим фаолият билан томорқасида шуғулланганлар расмий банд аҳоли тоифасига киритилади

2023 йил 1 январдан айрим фаолиятлар билан ўз томорқасида шуғулланганлар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади.

Фото: Kun.uz

Ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қатор фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади.

Бунда, улар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланиши лозим. 

Ушбу фаолият турлари қуйидагилар:

  • чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
  • иссиқхона;
  • паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
  • қуёнчилик;
  • асаларичилик;
  • балиқчилик;
  • боғдорчилик;
  • лимончилик;
  • гулчилик.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид