Жаҳон | 23:54 / 03.01.2023
10663
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда санъаткорларга фонограмма билан куйлаш тақиқланди 

Қирғизистон ҳукумати 2023 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий санъаткорларга концерт вақтида фонограммадан фойдаланишни тақиқлади. 

Фото: Рixabay/Letterdesign

Тегишли қарорни Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Олтинбек Мақсутов имзолади. 

Фармонга кўра, санъаткорлар давлат маданият ва таълим муассасалари, театрлар, филармониялар, концерт заллари, клублар, кинозаллар, музейлар ва кутубхоналардаги тадбирларда жонли ижрода куйлаши шарт. Шунингдек, спорт ва оммавий маданий тадбирларда ҳам жонли ижро мажбурийдир. 

Вазирнинг таъкидлашича, қарорни бажариш масъулияти концерт ўтказиладиган муассаса раҳбари зиммасига юклатилган. Унинг ижросини шахсан вазир ўз назоратига олган. 

Қарорни бажармаслик оқибатида қандай жазо чоралари қўлланиши хабарда келтирилмаган. 

Мавзуга оид