Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар орасида сохта никоҳларга қарши қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Мамлакат сохта никоҳлар орқали фуқароликни олиш ҳолатларига барҳам бермоқчи.
Россия Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) мигрантлар томонидан сохта никоҳ ёки оталикни белгилаш орқали фуқароликни олиш ҳолатларига қарши курашмоқчи.
ИИВ расмий вакили Ирина Волк сўзларига кўра, ҳозирда вазирлик миграция қонунчилигини такомиллаштириш устида ишламоқда. Жумладан, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга сохта никоҳдан фойдаланиб ёки оталикни сохта белгилаш орқали фуқароликни олиш ҳолатларини истисно қилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқиляпти.
Маълум қилинишича, мазкур қонун лойиҳаси бўйича идоралараро келишув жараёни давом этяпти.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 11 ойи давомида Россия ИИВ тегишли органлари томонидан сохта никоҳлар туфайли 400 га яқин яшаш рухсатномалари бекор қилинган. Ушбу ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб топилган.
Амалдаги «Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида»ги қонунда чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерацияси фуқароси билан камида уч йил турмуш қурган ёки умумий фарзанди бўлса, ушбу мамлакат фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш учун ариза беришга ҳақли экани кўрсатилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025