Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлиқни сақлаш вазири «QURAMAX» компаниясининг барча дориларини сотишни тўхтатишга кўрсатма берди
Ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг «QURAMAX» компанияси дориларининг Ўзбекистонда сотилишини тўхтатиш ҳақидаги кўрсатма хати тарқалди. Бу хатнинг ҳақиқийлигини вазирлик Kun.uz'га тасдиқлади.
2023 йил 2 январ санаси кўрсатилган хатда вазир барча дорихоналарга «QURAMAX» компанияси томонидан 2022 йилда Ўзбекистонга олиб кирилган ҳамма дорилар сотувини тўхтатиш ҳақида кўрсатма берган.
Хатда айтилишича, дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси томонидан «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситаларининг чуқурлаштирилган сифат назоратини ўтказиш натижасига кўра норматив ҳужжатда кўрсатилган таркибга номувофиқлик аниқланган. Бу дори воситаларининг айрим серияларида пропилденгликол моддаси ўрнига ёки у билан бирга этиленгликол ва диэтиленгликол мавжудлиги аниқланган.

Хатда келтирилишича, «Док-1 Мах» ҳамда «Амбронол» дори воситаларининг рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаларини бекор қилиш бўйича 2022 йил 29 декабрь куни Тошкент шаҳар судига даъво аризаси киритилган.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади
12:46 / 16.03.2025
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
10:46 / 14.03.2025