Ўзбекистон | 07:30 / 05.01.2023
6587
1 дақиқада ўқилади

Ташқи савдо айланмаси юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди

2022 йилнинг 11 ойида қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлгани тўғрисида маълумот берилди.

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажмида (АҚШ доллари) Тошкент шаҳри биринчи ўринни эгаллади — 17,6 млрд доллар.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан ташқи савдо айланмаси мос равишда 5 млрд доллар ҳамда 3,8 млрд долларни ташкил этган Тошкент вилояти ва Андижон вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Самарқанд вилояти — 2,2 млрд;
  • Фарғона вилояти — 1,9 млрд;
  • Наманган вилояти — 1,2 млрд;
  • Бухоро вилояти — 1,1 млрд;
  • Навоий вилояти — 1,1 млрд;
  • Хоразм вилояти — 732,8 млн;
  • Сирдарё вилояти — 732 млн;
  • Жиззах вилояти — 628 млн;
  • Қорақалпоғистон Р. — 550,4 млн;
  • Қашқадарё вилояти — 499,5 млн;
  • Сурхондарё вилояти — 344 млн.

Мавзуга оид