Ўзбекистон | 09:54 / 06.01.2023
36921
2 дақиқада ўқилади

Андижонда зоопарк ходими айиқ ҳамла қилиши оқибатида вафот этди

Овқат бериш мақсадида айиқ қафасига кирган ходимга айиқ ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олиши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Фото: Kun.uz

Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат 3 январь куни соат 16:00ларда Хўжаобод тумани “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙ ҳудудида жойлашган “Усмонобод Файзи” МЧЖга қарашли “Андижон ҳайвонот боғи”да содир бўлган. Ҳайвонот боғи ишчиси А.Г. овқат бериш мақсадида айиқ қафасига кирган вақтида, айиқ унга ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олган. Бунинг оқибатида ишчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат Хўжаобод тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиб, ҳодиса жойи туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.

Фуқаро А.Г. олган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини ва унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.

Мавзуга оид