Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом цивилизацияси маркази 52 мингта қадимги ёзма манбалар маълумот базасини яратди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ислом дини меросини сақлаш, манбашунослик ва қўлёзмалар билан ишлаш бўйича Республика фондларида сақланаётган 52 минг 255 та (шундан 21 минг 670 та қўлёзма, 30 минг 585 та тошбосма) қадимги ёзма манбалар тўғрисидаги маълумотлар базаси яратилган.
Илмий аҳамиятга эга бўлган 11 та ёзма манба таржима қилинди ва чоп этишга тайёрланди. Қуръони карим бўлими экспозицияси учун Қуръони каримнинг 28 та нодир қўлёзмасидан иборат коллекция шакллантирилди.
Қатар миллий кутубхонасидан 2 минг 635 та фото-ҳужжат, қўлёзмалар, архив ҳужжатлари, Туркия олимлари қўлёзмалар коллекциясининг маълумотлар базасидан 70 мингдан ортиқ, АҚШ конгресси кутубхонасидан 558 та қўлёзма ва фото-ҳужжатлар, «ТуркТАВ» фондидан 20 мингдан зиёд ноёб китоблар, Миср давлатидаги «Ал-Азҳар» мажмуасидан Алишер Навоийга оид 5 дона, Камолиддин Беҳзодга оид 6 дона электрон манбалар олинди.
Мавзуга оид
16:58 / 16.11.2024
Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 27 гигаваттга оширмоқчи
08:43 / 06.03.2024
Ўзбекистонда 2019 йилдан бери мингдан ортиқ манба тақиқланган
14:48 / 23.03.2023
Ўзбекистон ва Малайзия ислом молияси бўйича мутахассислар тайёрлашни бошлайди
10:44 / 19.11.2022