Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлажак ташрифи вазир ва элчи иштирокида муҳокама қилинди
Учрашувда қирғиз-ўзбек ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, давлат ташрифи арафасида белгиланган қўшма режа ва лойиҳалар муҳокама этилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов 6 январ куни Қирғизистон элчиси Муса Жаманбоев билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлажак давлат ташрифи нуқтаи назаридан қирғиз-ўзбек ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилди. Давлат ташрифи арафасида белгиланган қўшма режа ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
«Ўзбекистон президентининг кутилаётган давлат ташрифи аввал эришилган келишувларни олий даражада мустаҳкамлаши ҳамда Қирғизистон-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди», дейилади Қирғизистон ТИВ хабарида.
Томонлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича қатор муҳим тадбирларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 2022 йил декабр ойида Қирғизистонга давлат ташрифи билан бориши хабар қилинганди. Икки давлат президентлари чегара бўйича ҳужжатларни имзолаши кутилган эди. Бироқ ташриф кейинга қолдирилди. Давлат ташрифи қачон амалга ошиши ҳозирча маълум эмас.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
20:42 / 20.05.2025