Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 109 та давлатдан озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилди
Ўзбекистон 11 ойда 109 та давлатдан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 109 та давлатдан қиймати 3,2 млрд АҚШ долларига тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 38,6 фоизга ошган.
2022 йилнинг 11 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллади – 36,6 фоиз.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Россия – 24,1 фоиз;
- Бразилия – 13,9 фоиз;
- Беларусь – 4,2 фоиз;
- Покистон – 1,8 фоиз;
- Эквадор – 1,6 фоиз;
- Ҳиндистон – 1,6 фоиз;
- Хитой – 1,4 фоиз;
- Туркия – 1,4 фоиз;
- Индонезия – 1,4 фоиз;
- бошқа давлатлар – 12 фоиз.
Мавзуга оид
20:34 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
15:52 / 11.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
13:31 / 10.04.2025
Малайзия Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда
21:15 / 09.04.2025