Ўзбекистон | 12:14 / 09.01.2023
15385
1 дақиқада ўқилади

Президент спичрайтерлари гуруҳида тайинловлар бўлди

Ўзбекистон журналистлари уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ва «Маҳалла» газетаси бўлим мудири Улуғбек Ибодинов Президент администрациясининг спичрайтер хизматига ишга ўтди. Ўтган ойда бу гуруҳга Муртазо Қаршибоев ҳам қўшилган эди. Спичрайтер лавозимини узоқ йиллардан буён Хайриддин Султонов сақлаб қолмоқда.

Олимжон Ўсаров / Фото: Kun.uz

Ўзбекистон президентининг спичрайтинг хизматида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Улуғбек Ибодинов Президент администрациясининг спичрайтер хизмати етакчи консультантига айланди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у «Маҳалла» газетасида бўлим мудири лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон журналистлари уюшмаси Олимжон Ўсаров ҳам спичрайтерлар гуруҳига қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, декабр ойи охирида Муртазо Қаршибоев президент спичрайтерининг ўринбосари этиб тайинланган эди. У бунгача администрацияда шуъба мудири бўлган.

Давлат раҳбарининг спичрайтери Хайриддин Султонов президент маслаҳатчиси ҳисобланади, ёзувчи бу лавозимда узоқ йиллардан бери ишлаб келмоқда.

Аввалроқ Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг собиқ департамент бошлиғи, тадбиркор Бахтиёр Фозиловнинг укаси Азамат Фозилов Президент администрацияси ижро аппаратининг бош консультанти лавозимига тайинланган эди.

Мавзуга оид