Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Маълум қилинишича, болалар орасида ЎРК ва коронавирусга чалинишнинг охирги кўтарилиши ўтган йил кузга тўғри келган. “Ҳозир ҳолат барқарор, хасталаниш кўрсаткичлари кескин камайган”, дея интернетдаги миш-мишларни рад этди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ижтимоий тармоқларда ёш болалар орасида коронавирус кўпайиб бораётгани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлагач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақиқатга зид эканини маълум қилди.
“Болалар орасида ўткир респиратор касалликлар ва коронавирусга чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йил куз ойларига тўғри келган эди. Ўша пайтда Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида беморлар учун 500 та қўшимча шифо ўрни яратилган эди.
Ҳозир ҳолат барқарор бўлиб, хасталаниш кўрсаткичлари кескин камайган”, – дейилади вазирлик ахборотида.
Қайд этилишича, агар болалар орасида коронавирус ёки бошқа ўткир респиратор касалликлар ортиши кузатилса, бу бўйича расмий ахборот берилади.
“Ҳурматли юртдошлар! Қишки иқлим шароитида фарзандларингизнинг саломатлигига, айниқса, кийиниши ва овқатланишига жиддий эътибор беринг! Бу хилдаги фейк хабарларга ишонманг!” – дея аҳолига мурожаат қилган ССВ.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024