Иқтисодиёт | 12:35 / 10.01.2023
23293
1 дақиқада ўқилади

Давлат бюджети харажатлари оширилди

Президент томонидан имзоланган қонун билан «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Фото: Getty Images

Киритилган ўзгартиришларга асосан 2022 йил учун:

Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 12 трлн сўм миқдорида белгиланмоқда;

Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизи миқдорида белгиланмоқда;

республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 194,8 трлн сўм этиб белгиланди.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

Мавзуга оид