Ўзбекистон | 09:34 / 10.01.2023
4887
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги ЙТҲда 4 пиёда ҳалок бўлди

Иштихон туманида Damas ҳайдовчиси пиёдаларни уриб кетган. Чинозда ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида ҳаракатланган.

4 январ куни соат 21:40 ларда Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан ўтувчи М34 Тошкент-Душанбе йўлининг 61-кмда, «ВАЗ 2105» автомобили йўл чеккасидаги икки пиёдани уриб кетган. Оқибатда ҳар иккала пиёда вафот этган.

«ВАЗ 2105» ҳайдовчиси спиртли ичимлик ичиб ҳаракатлангани аниқланди.

3 январ куни соат 22:30 ларда Самарқанд вилояти Иштихон туманидан ўтган М37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йўлининг 51-километрида Damas икки нафар пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёдалар олган жароҳати сабаб шифохонада вафот этган.

Мавзуга оид