Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:08 / 10.01.2023
17552
2 дақиқада ўқилади
Хонадонда қулай ҳароратни сақлаган ҳолда, қандай қилиб иситиш харажатларини тежаш мумкин?
Фото: Kun.uz
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги уй ва хонадонларда қулай ҳароратни сақлаб турган ҳолда, иситиш харажатларини қандай қилиб тежаш мумкинлиги ҳақида тавсиялар берди.
- Иситиш радиаторларида кийимларни қуритмаслик. Бу радиаторлар ишлаб чиқарадиган иссиқлик миқдорини камайтиради.
- Мебелни радиаторлардан узоқроқ жойлаш керак. Юмшоқ мебелдаги серковак (пенопласт) жуда кучли иссиқлик изолятори бўлиб, хона исишига тўсқинлик қилади.
- Қуёш чиққанда пардаларни очиш ва D витаминини хонага киритиш керак. Қуёш нури уйни табиий равишда иситиши мумкин.
- Тирқиш ва дарчаларни тўлдириш керак.
- Иссиқ сув учун иссиқлик изоляцияланган сув сақлаш танкларидан фойдаланиш тавсия қилинади. Бундай қурилмаларда иситилган сув узоқ вақт совимайди ва уни тез-тез иситишга ҳожат туғилмайди.
- Иситиш жараёнини автоматлаштириш керак. Замонавий газ иситиш тизимларида ёнилғи таъминотини тартибга солувчи қурилмалар – қозон (танк) автоматизацияси бўлиши шарт. Бундай тизим уйнинг ташқарисида ва ичидаги ҳаво ҳарорати сенсорларини ўз ичига олади. Ташқи ҳарорат ўзгарганда, бу қурилмалар тартибга солиш тизимига сигнал юборади ва иситиш қозонидаги газ оқими ошади.
Аввалроқ, 10-15 январь кунлари аномал совуқ бўлиши эълон қилингач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги совуқнинг инсон саломатлигига қандай таъсир этиши, унинг зарарли оқибатларидан сақланиш бўйича тавсияларини берган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
23:17 / 24.02.2025
Янги қуриладиган уйлар марказлаштирилган иситиш тизимига уланади ва электр плиталари билан жиҳозланади
18:24 / 30.10.2024
Совуқ тушди, аммо уйларга иссиқлик берилмаяпти. Нега?
15:45 / 19.08.2024
Янги ўқув йилида қанча абитуриент талабаликка тавсия этилгани маълум қилинди
21:11 / 02.02.2024