Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди
Табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Аномал совуқ туфайли айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилмоқда.
«Республика бўйича аномал совуқ ҳарорат давом этаётгани сабабли қувурларда газ босими кескин пасайиши кузатилмоқда.
Шу муносабат билан табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Шу мақсадда, айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди.
Шунингдек, ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизел ёқилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорларда сотувга чиқарилади, шу жумладан захиралар ҳисобидан.
Ҳурматли ватандошлар, ҳаво ҳарорати кескин совиган шу кунларда имкон қадар жамоат транспортларидан фойдаланишингизни, зарурат бўлмаганда уйда қолишингизни ҳамда хонадонингизда электр энергияси ва табиий газдан тежамкорлик билан фойдаланишингизни илтимос қиламиз», дейилади вазирлик хабарида.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.
Мавзуга оид
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
11:51 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
20:39 / 26.03.2025
Президент табиий газ ва электрни иқтисод қилиш бўйича қўшимча топшириқлар берди
09:32 / 26.03.2025