Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижга кетаётган ота-она зиммасига боласига васий ёки ҳомий тайинлаш мажбурияти юклатилади
“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Оила кодексида хорижий давлатга кетаётган ота-она зиммасига ўз болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриш мажбурияти юклатилмоқда.
“Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонунда шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, эркинлиги, шаъни ва қадр қимматига, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа, Ўзбекистонга, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар учун илгари ҳукм қилинган шахслар вояга етмаганларга хизмат кўрсатиладиган таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ишлашлари тақиқланмоқда.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий судларга берилган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан давлат божидан озод қилиниши белгиланмоқда.
“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунда “Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола” тушунчаси халқаро стандартларга мослаштирилмоқда, “зўравонлик”, “жинсий зўравонлик”, “жисмоний зўравонлик”, “руҳий зўравонлик”, “ғамхўрлик кўрсатмаслик” ҳамда “васийлик ва ҳомийлик органи” каби янги тушунчалар киритилмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 22.05.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
12:31 / 30.04.2025
Бола ҳуқуқлари кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади
17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
09:15 / 07.04.2025