Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ: Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий-тиббий таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Туркиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Олган Бекар бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Таъкидланганидек, бугунги кунда икки қардош халқ ўртасида барча соҳалар қатори тиббиёт тизимида ҳам ҳамкорлик алоқалари юқори босқичга кўтарилмоқда. Хусусан, даволаш муассасаларини қуриш, тиббий таълим ва менежментни ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш каби йўналишларда икки давлат Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида қўшма лойиҳалар амалга ошириляпти.
Бугунги учрашувда ушбу эзгу анъана давом эттирилиб, Туркиянинг Соғлик билимлари университети ректори Жавдат Эрдол билан манфаатли келишувларга эришилди.
Жумладан, юртимизда юқори технологияли операцияларни амалга оширадиган тор соҳа мутахассисларини икки йиллик клиник ординатурада тайёрлаш қўшма дастурини йўлга қўйиш бўйича музокаралар муваффақиятли якунланди. Бунда тиббий таълимнинг илк ўқув йили Соғлик билимлари университети профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистонда олиб борилади. Иккинчи ўқув йили эса Туркиядаги 60 та нуфузли клиникада давом эттирилади.
Мулоқот доирасида давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ва Ҳарбий госпитали учун менежмент ҳамда даволаш йўналишларида малакали кадрлар тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини ишга тушириш, туркиялик ҳарбий шифокор-профессорларни ўқув жараёнларига жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари иштирокида Соғлик билимлари университети билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди», дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, мазкур олий ўқув юрти 1903 йил Анқара шаҳрида фаолият бошлаган бўлиб, ҳарбий, кимёвий, ядровий ва радиацион тиббиёт соҳасида катта тажрибага эга. Шунингдек, муассаса авиация тиббиёти бўйича Туркиядаги ягона олий таълим даргоҳи ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025