Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада иккинчи «енгилмас ўтов» пайдо бўлди
Қозоғистон аҳолиси Украинада 6 та иссиқлик пункти қурмоқчи, бу эса Россия Ташқи ишлар вазирлигини ғазаблантирмоқда. Биринчи ўтов Бучада, иккинчиси - Киевда пайдо бўлди, яна 4 таси навбат билан қурилади.
Киевдаги Тарас Шевченко боғида «енгилмас ўтов» - қозоқ диаспораси томонидан қурилган йиғилувчи уй пайдо бўлди, у ерда Россия ўққа тутилиши оқибатида электр узилиб қолганда исиниш, чой ичиш ва уяли телефонни қувватлантириш мумкин. «Украина сегодня» телеграм-каналида 12 январь, пайшанба куни ўтов қурилиши ҳақида видеорепортаж пайдо бўлди, унинг расмий очилиши 14 январга режалаштирилган.
Бу иккинчи «енгилмас ўтов». Биринчиси 6 январь куни Бучада қурилган ва унинг очилиши Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Қозоғистон расмийларига нисбатан танқидига сабаб бўлган. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Қозоғистон расмийларининг унинг қурилишида эҳтимолий иштироки «Россия-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқ»га зарар етказиши мумкинлигини айтди ва Остонадан расмий изоҳ сўради.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Айбек Смадияров «Радио Азаттык»га берган интервьюсида Қозоғистон элчихонасининг ўтов қурилишига алоқаси йўқлигини, бу шахсий ташаббус эканини айтди. «Биз бу ўтовни ўрнатишда ҳеч қандай муаммо кўрмаётганимиз учун бу борада алоҳида фикр билдиришни шарт эмас, деб ҳисоблаймиз. Аксинча, ўтовимиз борлигидан фахрланамиз», — деди у.
Ўтов қурилишида иштирок этган қозоғистонлик фаолнинг сўзларига кўра, худди шундай ўтовлар Лвив, Одесса, Харкив ва Черкассда пайдо бўлади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025