Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи билан боради
Жанубий-шарқий Осиё мамлакатига ташриф 16-18 январ кунлари амалга оширилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сингапур Республикаси президенти Ҳалима Ёқубнинг таклифига биноан 16-18 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб ва мамлакат бош вазири Ли Сянь Лун билан олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Кун тартибидан кўп қиррали Ўзбекистон-Сингапур муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация ва транспорт-коммуникация соҳаларида, шунингдек, давлат бошқаруви ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу йўналишларга доир икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами музокаралар якунида имзолаш учун тайёрланмоқда.
Бундан ташқари, президент Сингапурнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади. Ташриф арафасида икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес форуми бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди
11:53 / 11.02.2025