Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аксилкоррупция агентлиги Тошкент вилояти ҳокимлигининг харажатлари бўйича текширув бошлади
Kun.uz Тошкент вилояти ҳокимлиги 2022 йил давомида ўзининг АКТ марказига бир неча марта пул ўтказиб берганига оид шубҳали ҳолатларни ёритган эди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини бошлади.
“Тошкент вилояти бўйича юқоридаги мақолада келтирилган ҳолат юзасидан ўрганиш бошланган. Умуман, айни шу масалада барча давлат органлари ва ташкилотларида маблағларнинг сарфланиши бўйича ўрганиш ишлари бошланди, натижалари бўйича агентлик ўз расмий муносабатини эълон қилади”, – дея Kun.uz'га маълум қилди агентлик масъул ходими.
Маълумот учун, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва унинг унинг АКТ маркази ўртасида 2022 йил давомида тузилган шартнома қиймати йил давомида бир неча марта ошиб, 210 млн сўмлик шартнома 2 млрд сўмгача етган.
Айрим ҳолатлар бу маблағларнинг аслида пиар учун ишлатилган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Ҳокимлик ахборот хизмати буни рад этиб, маблағлар вилоят ҳокимлигининг АКТ марказида ишловчи 87 нафар (!) ходимнинг иш ҳақи, техник хизмат кўрсатиш, янги техникалар сотиб олиш, ҳокимлик сайтини янгилаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш учун платформалар яратиш кабиларга сарфланганини билдирди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025