Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада давлатга кўп миқдорда зарар етказган майнинг фермаси аниқланди
Электр тармоғига ноқонуний уланиш оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тадбирда «К.А» МЧЖ раҳбари М.А. корхонанинг Учкўприк туманидаги ёрдамчи хўжалигида гўёки компьютер техникаларини таъмирлаш цехини ташкил этиб, амалда 179 дона «Antminer» майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, 794,7 минг кВт-с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказгани аниқланган.
Шунингдек, фуқаро С.С. Ўрикзор кўчасидаги уйида гўёки музлаткичларни таъмирлаш цехи ташкил этиб, амалда 6 дона «Antminer» майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, 126,1 минг кВт-с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 283,8 млн сўм зарар етказгани аниқланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
13:56 / 02.05.2025
1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
17:21 / 28.04.2025