«Россия — менинг мамлакатим. Мен зулмат чекинишига ишонаман». Алексей Навальнийнинг қамоқдан мактуби
У икки йилдан буён қамоқда қолмоқда.
2023 йил 17 январ куни Алексей Навальний заҳарланишдан кейин Германияда даволаниб, Россияга қайтгач, расмийлар томонидан сохталаштирилган жиноят ишлари бўйича қўлга олинганига икки йил бўлди. Ўшандан буён мухолифатчи ҳибсда қолмоқда. Бугун Навальнийнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида унинг қўлга олинишига икки йил тўлгани муносабати билан ёзилган постлар пайдо бўлди. Қуйида унинг сўзлари тўлиқ келтирилади.
Бундан роппа-роса икки йил муқаддам мен Россияга қайтгандим. Ва роппа-роса икки йилни мен қамоқда ўтказдим. Ва, бундай пост ёзаётганингда, истасанг истамасанг, ўзингга шундай савол берасан: бундай юбилей постлардан яна қанчасини ёзишга тўғри келаркан?
Аммо ҳаёт ва атрофда бўлаётган ҳодисалар жавобга ишора қилади: ҳа, қанча керак бўлса ҳам. Бизнинг бахтсиз, ҳорғин ватанимиз қутқарилишга муҳтож. У таланган, яраланган, тажовузкор уруш ботқоғига тортилган ва энг виждонсиз ҳамда энг ёлғончи одамлар бошқарадиган қамоқхонага айлантирилган. Бу тўдага ҳар қандай қаршилик — менинг ҳозирги чекланган имкониятларимда рамзий бўлса ҳам — муҳим.
Худди икки йил олдин бўлгани каби, мен шундай дейман: Россия — менинг мамлакатим. Мен шу ерда туғилиб ўсганман, ота-онам шу ерда, мен шу ерда оила қурдим — севимли инсонимни топдим, фарзандларим дунёга келди. Мен тўла ҳуқуқли фуқароман ва ўзим каби фикрловчилар билан бирлашишга ва сиёсий фаолият олиб бориш ҳуқуқига эгаман. Ва биз кўпчиликмиз, биз сотилган судялар, ёлғончи пропагандачилар ва Кремл ўғриларидан кўплигимиз аниқ.
Мен уларга ўз ватанимни бериб қўймоқчи эмасман ва зулмат чекинишига ишонаман. Аммо бу давом этар экан, мен қўлимдан келганини қиламан, буни тўғри қилишга ҳаракат қиламан ва барчани тушкунликка тушмасликка чақираман.
Россия бахтиёр бўлади!
Мавзуга оид
21:30 / 22.03.2023
Навальний ҳамкасби Мария Певчих халқаро КҚКФ раҳбари бўлади
23:41 / 22.12.2022
Навалний жамоаси даркнетда «махфий штаб-квартира» ишини мувофиқлаштирувчи сайт очди
21:45 / 02.10.2022
«Ғарб 90-йиллардаги хатосини такрорламаслиги керак» — Навалний Путиндан кейинги Россия ҳақида
16:32 / 22.09.2022