Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция бош вазири Россиянинг Днипродаги зарбасини уруш жинояти деб атади
Европа Иттифоқига раислик қилувчи Швеция Днипрога ракета ҳужуми каби уруш жиноятлари учун жавобгарлар жазоланишига ваъда берди. «Украина тақдири - Европанинг тақдири», деб таъкидлади Швеция бош вазири.
Европа Иттифоқига раислик қилаётган Швеция Россиянинг Днипрога ракета ҳужумига муносабат билдирди. «Ушбу даҳшатли ҳужум натижасида бегуноҳ тинч аҳоли, жумладан, болалар ҳалок бўлди ва яраланди. Шунинг учун мен аниқ айтаман: тинч аҳолига қасддан ҳужум қилиш уруш жиноятидир. Уруш жиноятлари учун масъуллар жавобгарликка тортилади», - деди Швеция бош вазири Ульф-Яльмар Кристерссон 16 январ, душанба куни Стокҳолмда Европа Иттифоқи кенгаши президенти Шарл Мишел билан қўшма матбуот анжуманида.
Швеция ҳукумати раҳбари Европа Иттифоқи ва Швеция зарур бўлган вақт давомида Украинага кенг кўламли ёрдам кўрсатишда давом этишини таъкидлади. «Украинанинг ғалабаси Европа учун экзистенциал масала, - дея таъкидлади у. - Украина тақдири - Европанинг тақдири». Европани хавфсизроқ қитъага айлантириш учун, биринчи навбатда, Украинани ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш зарур, дейди Кристерссон. «Швеция раислиги учун бундан муҳимроқ вазифа бўлиши мумкин эмас», — дея хулоса қилди у.
Россиянинг Украинага кенг миқёсли босқинининг бир йиллиги яқинлашар экан, Европа Иттифоқи янада мустаҳкам ва бирдам бўлиб бормоқда, деди Шарл Мишел. Унинг фикрича, «Россиянинг Украинага қарши уруши Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европа ва дунё учун энг жиддий таҳдиддир». ЕИ кенгаши раҳбари Европа Иттифоқи ва унинг давлатлари аллақачон Украинага умумий қиймати 50 миллиард еврога яқин ёрдам кўрсатганини эслатиб, бу ёрдам тугамаслигига ишонтирди. У Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлидаги муваффақиятига ишора қилди.
14 январь куни Россиянинг Днипро шаҳрига ракета ҳужуми оқибатида 40 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлди. Камида 75 киши жароҳатланган. Ҳаммаси бўлиб, юздан ортиқ одам тирик қолди, 39 киши Россия ракетаси келиб урилган тўққиз қаватли турар жой вайроналари остидан қутқарилди. Қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар берди шаҳар расмийлари.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
21:20 / 10.05.2025
Швеция электромобилларни қувватлантирадиган йўлларни қуради
22:46 / 03.05.2025