Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакия Украинага Zuzana 2 гаубицалари етказиб беришни якунлади
Словакия 2022 йилда имзоланган шартномани бажариб, саккизинчи Zuzana 2 гаубицасини Украинага топширди. Энди бу ўзиюрар қуролларни ишлаб чиқарувчи корхона Украина янги буюртмасини амалга оширмоқда.
Словакия 2022 йилда тузилган шартномага мувофиқ Украинага Zuzana 2 ўзиюрар артиллерия қурилмаларини етказиб беришни якунлади ва Словакияда ишлаб чиқарилган сўнгги саккизинчи гаубицани топширди, дея хабар берди Братиславадаги Мудофаа вазирлиги. «Бугунги кунга қадар биз Украинага ҳарбий-саноат комплексимиз томонидан ишлаб чиқарилган юқори сифатли артиллерия тизимларининг тўлиқ батареясини топширдик», — деди мудофаа вазири Ярослав Надь.
У ушбу қуроллар ёрдамида «украиналик ҳимоячилар имкон қадар кўпроқ одамнинг ҳаётини сақлаб қолиши ва ўз ватанини душман устидан сўзсиз ғалабага яқинлаштириши»га ишонч билдирди. «Словакия ноқонуний тажовузга қарши курашни давом эттираётган Украина томонидадир. Саккизинчи Zuzana 2 гаубицаси ҳозир Украина Қуролли кучлари ихтиёрида», - деб ёзди Надь Twitter'да.
Словакия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда ушбу гаубицаларни ишлаб чиқарувчи Konstrukta-Defense Украинанинг янги буюртмасини амалга ошириш устида ишламоқда: 16 та Zuzana 2 гаубицаси, уларга Германия, Дания ва Норвегия томонидан биргаликда тўланади. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, гаубица НАТО давлатлари қўшинларида қўлланадиган ҳар қандай турдаги 155 миллиметрли снарядларни отиш имкониятига эга.
Мавзуга оид
13:25 / 13.05.2025
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
18:13 / 04.04.2025
Словакияда 350 тагача айиқни отишга рухсат берилди
09:21 / 29.03.2025
Словакия ўзбекистонлик ишчилар учун алоҳида виза квотасини белгилайди
11:32 / 22.03.2025