Жаҳон | 15:19 / 18.01.2023
24368
7 дақиқада ўқилади

Бахмутдаги «Оқ фаришталар», Донбассдаги артиллериячилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 328-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 14 январ куни россияликлар ракетаси турар жойга тушган Днипрода қидирув-қутқарув амалиёти якунланди. Украина ҳукумати маълумотига кўра, 45 киши ҳалок бўлган, жумладан олти нафар бола. Яна 79 киши, жумладан 16 бола жароҳатланган.
  • Москвада Леся Украинка ёдгорлиги олдида Днипрода ҳалок бўлганлар хотирасига барпо этилган стихияли мемориал олдида йиғилган одамлар полиция томонидан қўлга олинди.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг ўнинчи пакетини тайёрламоқда, бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди. Бу пакет орқали аввалроқ қўлланган чекловларни айланиб ўтишга ёрдам берувчи лазейкалар ҳам ёпилади.
  • «Важные истории» Украина хавфсизлик хизмати Днипрога ракета зарбасига алоқадорликда айблаган россиялик ҳарбийлар билан телефон орқали боғланди. Улардан бири аввалига полкка алоқадорлигини тан олган, кейин эса журналистни ҳақоратлай бошлаган ҳамда Қрим аннексияси ва Украина ҳудудлари 2022 йилги босқин давомида эгаллаб олинишини оқлаган.
  • Алексей Арестович Украина президенти офиси раҳбарининг штатдан ташқари маслаҳатчиси лавозимидан истеъфо берди. Унинг аризаси қаноатлантирилди.
  • Россияда илк бор номида «ЧВК Вагнер» сўзлари иштирок этган компания пайдо бўлди — «ЧВК Вагнер Центр». У Пригожин қурган бизнес-марказда рўйхатга олинган.

Бахмутдан тинч аҳоли эвакуацияси ва жасадлар олиб чиқилиши

Россия қўшинининг Донецк области Бахмут шаҳрини эгаллаш учун уринишлари ўтган йил июл ойидан буён давом этмоқда — ҳарбий экспертлар тахмин қилишича, қўшни Соледар бой берилиши, РФ вакиллари бу шаҳар эгаллангани ҳақида уч марта хабар қилишди (Украина томони буни рад этган), Россиянинг Бахмутда муваффақиятга эришиш учун имкониятларини оширади.

17 январ куни Украина давлат чегара хизмати ушбу шаҳар учун жанглар вақтида россияликлар взводи йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Россия томони бу маълумотни изоҳламади. Шунингдек, шу куни Бахмутда канадалик ҳарбий врач ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинди, у шу вақтгача Украина қуролли кучларининг хорижий легиони сафида хизмат қилаётганди.

Бахмутда «Оқ фаришталар» ортяди ишламоқда — бу ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидаги аҳолига гуманитар ёрдам етказиш, у ердан тинч аҳоли вакиллари эвакуациясига ёрдам бериш, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб чиқиш билан шуғулланувчи полиция экипажидир. Қуйида уларнинг Бахмутдаги фаолияти суратларда.

Украина полициясининг «Оқ фаришталар» отряди аъзолари Бахмутда тинч аҳоли вакили жасади олдида
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
«Оқ фаришталар» Бахмутда яшовчи, шаҳардан эвакуация бўлишга тайёрланаётган 16 ёшли Даниил билан гаплашмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Ҳалок бўлган бахмутликнинг жасадини олиб кетаётган «Оқ фаришталар»
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Бахмутдаги украин ҳарбийлари 

Украиналик ҳарбий вайрон бўлган кўп қаватли уй фонида
Serhii Mykhalchuk / Global Images Ukraine / Getty Images
Фронт линиясидаги бошпанада ўтирган украин аскари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик ҳарбийлар радиотелефон орқали қўмондонликдан кўрсатма олмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Россия ракета зарбасидан икки кундан кейин Днипродаги вазият

Россия ҳарбийлари 14 январ куни Днипрони ўққа тутишганди. Ракеталардан бири тўққиз қаватли уйга тушиб, икки подъездни қулатган. Украина ҳукумати маълумотларига кўра, 45 киши ҳалок бўлган, улар орасида олти нафар бола бор. Жами 120 нафар днипролик жабрланган. Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович россияликлар ракетаси украинлар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилганини тахмин қилганди. Украина бўйлаб танқидлар тўлқинидан кейин у ўз сўзлари учун узр сўради ва истеъфога чиқди. Унинг версияси Россия расмий шахслари томонидан дастак қилинди — президент матбуот котиби Дмитрий Песков ва РФнинг БМТ Хавфсизлик кенгаши қошидаги махсус вакили Василий Небензя.

Қуйидаги суратларда Днипродаги айни вақтдаги вазият.

Украиналик бокс мураббийи ва икки фарзанднинг отаси, ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлган Михайло Кореновскийнинг дафн маросими.
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар ракетаси келиб тушган тўққиз қаватли уй ҳудудида ишлаётган қутқарувчилар
Valentyn Reznichenko / Dnipropetrovsk OBA / Cover Images / Scanpix / LETA
Днипрода яшовчи 38 ёшли Надя Ярошенко россияликлар ракетасидан вайрон бўлган уй ҳовлисида ўз мушугини қидирмоқда. Қўрқиб кетган жонивор уни вайроналар орасидан олиб чиқиб, эгасига топширмоқчи бўлган қутқарувчиларга тутқич бермаган.
Roman Hrytsyna / AP / Scanpix / LETA

Донбассдаги олдинги чизиқда украин артиллериячилари

Украиналик ҳарбийлар полшаликлар берган Krab ўзиюрар гаубицасидан россияликлар позицияларини ўққа тутишга тайёрланмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Полшаликларнинг Krab ўзиюрар гаубицасидан ўт очилиши
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Волноваҳа ўққа тутилиши оқибатлари

Украина қўшини Волноваха бўйлаб зарбалар берди. Шаҳар Донецкдан тахминан 50 километр жануби-ғарбда жойлашган ва Россия назоратида қолмоқда. Ўққа тутиш оқибатида Ленин кўчасидаги «Уют» меҳмонхонаси биноси шикастланган, бу ерда саккиз киши бўлган. «ДХР» ФВВ маълумотига кўра, тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлган.

Николай Тришин / ТАСС
Николай Тришин / ТАСС

Мавзуга оид